Қашқадарё вилоятида жойлашган Ҳисор қўриқхонасидаги Сувтушар шаршараси совуқ ҳарорат сабаб музлаб қолди. Бу ҳақида “Ўзбекистон 24” телеканалининг “Факт 24” кўрсатувида маълум қилинди. Шу кунларда ҳавонинг совиши оқибатида Ўзбекистон жанубидаги вилоятларнинг тоғли ҳудудларида ўта қалин туман тушиши ва совуқ ҳарорат кузатилмоқда. Бунинг натижасида аҳоли булдуруқ ҳодисасига гувоҳ бўлмоқда.
Ҳисор қўриқхонасидаги Сувтушар шаршараси музлаб қолди
