Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Самарқандда ҳоким ўринбосарлари тўйда мажлис ўтказди(ми)?!
19.09.2019 19:13,  
625

Самарқанд вилоят ҳоким ўринбосари Гавҳар Алимова ҳамда Самарқанд шаҳар ҳокими ўринбосари Зебинисо Раҳмонова Олий Мажлиснинг тўй-ҳашамлар борасидаги қарори қонунан кучга киргунга қадар ҳам тўйларни дабдабасиз, ихчам ўтказиш мақсадида тарғибот ишлари олиб бориш учун Самарқанд шаҳридаги тўйлардан бирига ташриф буюришди. Бу ҳақида Самарқанд шаҳар ҳокимлиги расмий сайтда хабар берилди.

«Ҳоким ўринбосарлари тўйда кузатилган камчилик ва муаммолар билан танишди, улар бўйича хулоса қилди», — дейилади расмий хабарда. Аммо қанақа муаммолар ва камчиликлар эканлиги очиқланмаган.

Ҳоким ўринбосарларикелин-куёвга табрикнома ва китоблар совға қилишди.

Аввалроқ, Самарқандда тўйида пулкўйлак «кийган» аёл ҳақида хабар қилинган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан