Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳоким ва уни ёқиб юборган тадбиркорга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди
18.10.2019 19:12,  
1722

Бугун жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман судида судланувчилар Баҳриддин Исамов ва Мансур Туймаевга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди. Олий суд матбуот хизмати раҳбари вазифасини бажарувчи Азиз Обидовнинг Kun.uz’га хабар беришича, мазкур жиноят иши жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман суди раиси Лутфулла Мамаражабов раислигида кўриб чиқилди.

Эълон қилинган суд ҳукмига кўра, Баҳриддин Исамов (1963 йилда Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида туғилган, миллати - ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – ўрта-махсус, оилали, «Ҳисор сарлочин» МЧЖда ишчи бўлиб ишлаган) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25,98-моддаси (кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш)да тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга шу модда билан 2 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Эҳтиёт чораси сифатида 2019 йил 21 июлдан 2019 йил 29 августга қадар 1 ой 8 кун қамоқда ўтирган кунлари тайинланган жазодан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 62-моддаси (дастлабки қамоқ вақтини ҳисобга олиш қоидалари) га асосан чегирилиб, қатъий ўташ учун 1 йил 10 ой 22 кун озодликни чеклаш жазоси қолдирилди.

Мансур Туймаев (1976 йилда Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида туғилган, миллати - ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти - олий, оилали, Яккабоғ туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаган) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 192-1-моддаси (хусусий мулк ҳуқуқини бузиш) 3-қисми «а» банди ва 206-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) 2-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди.

Унга 1 йил мансабдорлик ва моддий жавобгарлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда энг кам ойлик иш ҳақининг 510 баравари миқдорида яъни, 103 392 300 сўм жарима жазоси тайинланди. Жаримани давлат фойдасига ундириш белгиланди. Туймаевнинг жиноий ҳаракатлари оқибатида 61 нафар тадбиркор ва 30 нафар фуқарога етказилган моддий зарарни тўлиқ қоплаб бериш мажбурияти Яккабоғ туман ҳокимлиги зиммасига юклатилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан