Ҳоким ёрдамчилари 1 январдан барча маҳаллаларда фаолиятини бошлайди

Ҳоким ёрдамчилари 1 январдан барча маҳаллаларда фаолиятини бошлайди

Уларнинг ишини самарали ташкил этиш мақсадида:

- бир йил давомида доимий фаолият юритадиган “Маҳаллабай ишлаш штаби” тузилади;

- ҳар бир туман ва шаҳарга вазирлик, марказий идоралар ва банклардан 1-3 нафардан масъул ходим бириктирилади. Улар 1 йилга туманга хизмат сафарига юборилади ва иш жойи, ойлик иш ҳақи сақлаб қолинади. 

- ўзини яхши кўрсатган ҳоким ёрдамчилари ва республика вакиллари мукофотланади, йил натижалари бўйича эса “Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси” кўкрак нишонига тавсия қилинади;

- уларга ипотека асосида квартира олишда 50 фоизгача субсидия ажратилади;

- Бош вазир қабулхоналари ва Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги негизида Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳамда туман (шаҳар)ларда Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш марказлари ташкил этилади.