Ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатганлик учун жавобгарлик кучайтирилади

Ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатганлик учун жавобгарлик кучайтирилади

Ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши тўғрисидаги қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Қонун билан биринчи йўналиш — Жиноят кодексининг ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш билан боғлиқ жиноят учун жазо чоралари кучайтирилмоқда. 

Иккинчи йўналиш — МЖтКга ИИО ходими ёки Миллий гвардия ҳарбий хизматчисининг қонуний талабларини бажармаганлик, уларнинг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатганлик ва ҳокимият вакилининг қонуний талабларини бажармаслик ёки хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи ўзгартишлар киритилмоқда.

Мазкур қонун билан мамлакатда ҳокимият вакилларининг ҳуқуқий ҳимояси таъминланиши айтилди.