Ҳокимлар 2 ойда 30 минг фуқарога даромад манбаи учун шароит яратиши керак

Ҳокимлар 2 ойда 30 минг фуқарога даромад манбаи учун шароит яратиши керак

Xalq so'zi

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсишни таъминлаш бўйича биринчи ярим йилликдаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида қайд этилди.

Шунингдек, паст қувватларда ишлаётган 30 мингта, жумладан, саноатда — 6 мингта, қурилишда — 2,5 мингта, савдо, умумий овқатланиш ва хизматлар соҳасида — 18 мингта тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини иккинчи чоракда жонлантириш бўйича топшириқ берилди.

Мутасаддилар ўзларига бириктирилган ҳудудларга чиқиб, жорий йил 1 июлгача ушбу корхоналарнинг муаммоларини ҳал қилишга кўмаклашади.

Шу билан бирга, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари май-июнь ойларида ҳудудий дастурлар доирасида — 13 мингта, бўш ер участкаларини сотиш орқали — 5 мингта, Бандлик, Хотин-қизлар ва Ёшлар жамғармалари ҳисобидан қўшимча 10 мингта янги иш ўринлари ташкил этиши лозим.