«Ҳокимлар бир квадрат метр уй нархини 4 млн сўмдан оширмаслик чораларини кўриши керак» — Шавкат Мирзиёев

«Ҳокимлар бир квадрат метр уй нархини 4 млн сўмдан оширмаслик чораларини кўриши керак» — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлат раҳбари ҳар бир вилоят ҳокими уй-жойларнинг таннархини пасайтириш масаласида аниқ ҳисоб-китобга эга бўлиши кераклигини таъкидлади. Бу ҳақда Daryo хабар бермоқда.

«Энг катта масала — бу уй-жойларнинг нархини адолатли шакллантириш. Бугунги нарх-наводан одамларимиз рози эмас ва ҳокимлар бунинг ичига кирмагани ҳам рост. Шунинг учун, вилоят ва туман ҳокимлари бир квадрат метр уй нархини 4 миллион сўмдан оширмаслик учун барча зарур чораларни кўриши керак», — деди президент.

Давлат раҳбари «ҳар бир туман, шаҳар ва вилоят ҳокими ўз ҳудудидаги қурилиш ичига кириб, қайси қурилиш материалларини арзонроқ ва яқинроқдан олиш мумкин, цемент ва металл нархини қандай пасайтирса бўлади?», каби саволларга жавоб топиши лозимлигини қўшимча қилган.