«Ҳокимлар ҳам энди чет тилини билиши керак» — президент

«Ҳокимлар ҳам энди чет тилини билиши керак» — президент

Президент Шавкат Мирзиёев келгуси йилдан бошлаб давлат идораларига ишга қабул қилиш ва янги лавозимга тайинлашда хорижий тилни билиш мажбурий бўлишини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.uz»  хабар бермоқда.

Чет тилини яхши билган ходимларнинг иш ҳақига 20 фоизгача қўшимча устама белгиланади. 

Шунингдек, давлат раҳбари нодавлат таълим ташкилотларини қўллаб-қувватлаш, хорижий тилдаги янги телеканалларни ишга тушириш ва қизларни чет тилларини ўрганишга фаол жалб этиш бўйича топшириқлар берди.

«Айниқса, қизларимизни чет тилларини ўрганишга фаол жалб этишимиз керак. Бу орқали нафақат битта инсонга тил ўргатамиз, балки оила ва жамиятда тил ўрганиш бўйича янги муҳит яратган бўламиз», — деди давлат раҳбари.