Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Ҳозир Ўзбекистон бозорига кириш учун қулай вақт» — Алишер Усмонов
2.07.2022 14:58,  
105

Тадбиркор Алишер Усмоновнинг фикрига кўра, ҳозир инвесторлар учун Ўзбекистон бозорига кириш учун қулай вақт. У бу ҳақда Forbes нашрига маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, сармоя киритиш учун энг қизиқарли йўналишлар қуйидагилар:

  • пахтани қайта ишлаш;
  • мева-сабзавот етиштириш;
  • рангли металл рудаларини қазиб олиш ва қайта ишлаш.

Усмоновнинг таъкидлашича, Ўзбекистон ҳозирда катта таассурот уйғотадиган ислоҳотлар йўлидан бормоқда. Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатни дунёга олиб чиқиш учун бор кучини сарфламоқда.

«Илгари мен бу ерда на яшай, на ишлай олардим. Аммо бугунги мақсадимни Ўзбекистоннинг ўз салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқаришга ёрдам беришда деб биламан», — дейди тадбиркор.

Алишер Усмонов барча инвесторларни Ўзбекистонга сармоя киритишга чақириб, у акциядор бўлган компаниялар бу ерда металлургия, цемент ишлаб чиқариш ва телекоммуникация соҳаларига сармоя киритаётганини қўшимча қилди.

Тадбиркорнинг сўзларига кўра, унинг Ўзбекистонда ишлаб топган барча пуллари Ўзбекистонда қолади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан