«Ҳозирда бозорни кўчириш ҳақида ҳеч қандай гап-сўз йўқ». Сенатор — «Қўйлиқ» бозори ҳақида

«Ҳозирда бозорни кўчириш ҳақида ҳеч қандай гап-сўз йўқ». Сенатор — «Қўйлиқ» бозори ҳақида

Олий Мажлис сенатори Толибжон Мадумаров Тошкентдаги «Қўйлиқ» бозори кўчирилиши ҳақида ҳали ҳоким қарори йўқлигини маълум қилди. Бу ҳақда 17 декабрь куни АОКА мажлислар залида Олий Мажлис Сенатининг йигирма иккинчи ялпи мажлиси якунларига бағишланган матбуот анжуманида айтиб ўтилди.

Журналистнинг «Қўйлиқ» бозори ҳақида берган саволига сенатор Толибжон Мадумаров жавоб берди.

«Биз ушбу масала ижтимоий тармоқда кенг жамоатчилик томонидан муҳокама қилингач, жойига чиқиб ўрганиш ишларини олиб бордик. ‘Қўйлиқ’ни кўчириш бўйича шаҳар ҳокимининг қарори чиқмаган, ҳозирда бозорнинг кўчирилиши ҳақида ҳеч қандай гап-сўз йўқ», – дейди Мадумаров.