Бу борада президентнинг тегишли қарори қабул қилинди. Унга кўра, индекс қуйидаги йўналишлар бўйича статистик кўрсаткичлар ва ижтимоий сўровлар натижалари асосида аниқланади:
қонун ҳужжатларига риоя қилиниши;
фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланиши;
одил судлов ва суд қарорлари ижро этилиши;
ҳуқуқ-тартибот ўрнатилгани ва хавфсизлик таъминлангани;
маҳаллий ижро органлари фаолиятининг самарали назорат қилиниши;
коррупсияга қарши курашиш самарадорлиги;
ҳокимият институтларининг шаффофлиги.
Қарор билан Ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индексини акс эттирувчи 32 та индикатор ҳам тасдиқланди. Индекс “Ҳуқуқ устуворлиги” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали аниқланади. Ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индекси 182 та мезонга асосланади ва ахборот тизимига киритилган маълумотлар ёрдамида ҳар йили 1 майга қадар тузилади.
2020 йил учун индексни аниқлаш эса жорий йилнинг 1 июлига қадар якунланади.