Ҳужумчи Лионель Месси тез орада "ПСЖ"га ўтади.

Ҳужумчи Лионель Месси тез орада

Ҳужумчи Лионель Месси тез орада "ПСЖ"га ўтади.

Мундо Депортиво хабарига кўра, 34 ёшли аргентиналик футболчи 2 + 1 билан шартнома имзолайди. Унинг маоши йилига 40 миллион еврони ташкил қилади. Бундан ташқари, унга 30 миллион евро миқдорида бонуси тўланади.

Шу тариқа, Месси "ПСЖ"нинг энг кўп маош оладиган футболчисига айланади. Неймар ҳар мавсумда тахминан 35 миллион евро олади.

Мессининг тақдимоти 10 август, сешанба куни бўлиб ўтиши кутилмоқда.