Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳукумат 88 мингдан ортиқ аёлни иш билан таъминламоқчи
22.11.2019 14:34,  
184

“Хотин-қизларни иш билан таъминлаш, улар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Президентнинг 5 та муҳим ташаббуси доирасида хотин-қизларни иш билан таъминлаш ва улар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш тизими янада такомиллаштирилади.

Шунга кўра, қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

– 2019 йилда ишсиз хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури;

– ​2019 йилда Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ва ўз маблағлари ҳисобидан тадбиркорлигини ташкил этадиган хотин-қизларнинг туман (шаҳар) кесимидаги асосий параметрлари.

Қарор билан тасдиқланган чора-тадбирлар дастурига мувофиқ, жорий йилда ҳудудий инвестиция дастурлари доирасидаги лойиҳаларни амалга ошириш орқали жами 88 минг 294 нафар ишсиз хотин-қизларнинг бандлиги таъминланади.

Шунингдек, Хотин-қизлар қўмиталарининг тавсияномаси асосида 3 минг 112 нафар хотин-қизларга 85 миллиард 500 миллион сўмлик кредитлар ажратилишига кўмаклашиш ҳам назарда тутилган.

“Миллий қадрият, анъана ва урф-одат” республика ҳунарманд хотин-қизларининг кўргазмаси ташкил этилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан