Ҳумо қуши, карвон, донишманд қария — Наманганда кўкка 500 та дрон учирилди (фото)

Ҳумо қуши, карвон, донишманд қария — Наманганда кўкка 500 та дрон учирилди (фото)

Кеча оқшом гуллар шаҳрида илк бор ташкил этилган дрон-шоу томошалари кўпчиликни «Афсоналар водийси» тематик боғига чорлади. Вилоят ҳокимлиги ва Кадастр агентлигининг «Геоинновация маркази» ҳамкорлигида уюштирилган кўнгилочар тадбирда 500 та дрон иштирок этди.

Илғор техника ёрдамида ҳосил қилинган манзаралар тўпланганларни ҳайратга солди. Ҳумо қуши, туялар карвони, тарихий обидалар, донишманд қария тимсолларида гавдалантирилган 8 та шакл шулар жумласидан.