Ҳусниддин Норбеков — икки карра Паралимпия ўйинлари ғолиби

Ҳусниддин Норбеков — икки карра Паралимпия ўйинлари ғолиби

Пара-енгил атлетикачи Ҳусниддин Норбеков Токио-2020 Паралимпия ўйинларида ғалаба қозониб, делегациямиз ҳисобига олтинчи олтин медални келтирди.

Ядро улоқтириш дастурида ўзбекистонлик спортчи 16:13 метр натижа билан энг яхши кўрсаткични қайд этди.

Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 16 (6 та олтин, 4 та кумуш ва 6 та бронза) тага етди.