ҲХМ марказлари бугунгача нечта оилага ва қанча миқдорда ёрдам кўрсатгани очиқланди

ҲХМ марказлари бугунгача нечта оилага ва қанча миқдорда ёрдам кўрсатгани очиқланди

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари шу кунга қадар қанча миқдорда ва кимларга ёрдам кўрсатгани маълум қилинди.

Марказлар ташкил этилганига 23 кун бўлди. Жорий йилнинг 25 апрель кунига қадар республикамизда жами 9 139 та маҳаллада 250 959 та оилага умумий қиймати 28,432 миллиард сўмлик маҳсулотлар тарқатилди.

Мазкур оилаларнинг:

  • 134 180 мингдан зиёди — кам таъминланган оилалар;
  • 33 179 мингдан зиёди — ногиронлиги бўлган шахслар ва уларнинг оила аъзолари;
  • 26 193 таси — боқувчисини йўқотганлар;
  • 12 356 таси — якка, ёлғиз кексалар;
  • 11 065 таси — карантиндаги оилалар;
  • 33 986 мингдан зиёди — бошқа оилалар.

Бошқа оилалар деганда — карантин сабабли даромад манбайидан маҳрум бўлиб турганлар, жазони ижро этиш муассасасида бўлган шахсларнинг оилалари, меҳнат учун хорижга борган ва ҳозирги кунда мамлакатимизда бўлмаган фуқароларнинг оилалари ва бошқалар назарда тутилмоқда.