ССВ Ибодат амалларини очиқ ҳавода ташкил этиш тавсия қилинди

ССВ Ибодат амалларини очиқ ҳавода ташкил этиш тавсия қилинди

Ибодат амалларини очиқ ҳавода ташкил этиш тавсия қилинди.

ССВ ахборот хизмати маълум қилишича, Республика махсус комиссияси томонидан:

кунлик ва жума намозларини фақат масжиднинг очиқ ҳаводаги майдонлари(очиқ айвонлар, масжид ҳовлиси, масжидга туташ ички кўчалар)да тиббий ниқобда ва оралиқ масофани сақлаган ҳолда ташкил этилиши;

65 ёш ва ундан катта ёшдаги фуқаролар ҳамда сурункали касаллиги мавжуд шахсларга улар томонидан диний тадбирларни имкон қадар уй шароитида амалга ошириш;

Республикада фаолият юритаётган бошқа диний конфессияларга мансуб диний ташкилотларда ҳам жамоавий ибодатларни юқоридаги тартиблар асосида амалга ошириш тавсия этилди.