“Ичан қалъа”нинг ичида миллий услубда меҳмонхона очилди

“Ичан қалъа”нинг ичида миллий услубда меҳмонхона очилди

“Хива шаҳридаги “Ичан қалъа”нинг ичида миллий услубдаги, барча замонавий талабларга мувофиқ келувчи янги меҳмонхона очилди. Давлатимиз раҳбарининг фармони билан Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш учун 50 фоизгача бўлган субсидия хизматлари жорий этилди. Умуман олганда, айни дамда Ичан қалъада кўплаб ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда, тегишли шароитларни яратиш учун канализация, сув, электр энергияси, интернет хизматлари йўлга қўйилмоқда, барча йўлаклар тартибга келтирилмоқда. Шундай экан, Хоразм вилоятида туристик мавсумни очиқ дея эълон қилиб, барча юртдошларимизни бу ерга саёҳатга чорлаймиз!”,  деди Азиз Абдуҳакимов.

Hotel Zarafshon boutique" меҳмонхонаси Хива шаҳридаги "Ичан қалъа" маҳалласида ташкил қилинган бўлиб, 52 ўринга мўлжалланган. Ушбу лойиҳага 5 миллиард сўм маблағ сарфланган. Янги меҳмонхонанинг ишга туширилиши натижасида 20 дан зиёд киши иш билан таъминланди.

Таъкидлаш лозимки, 2021 йилда Хоразм вилоятида 20 дан ортиқ меҳмонхона фаолият бошлаши режалаштирилган.