Ичимлик суви билан таъминлаш учун ажратилган маблағларни талон-торож қилган фуқаролар аниқланди

Ичимлик суви билан таъминлаш учун ажратилган маблағларни талон-торож қилган фуқаролар аниқланди

Тошкент вилоятида аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш учун ажратилган маблағларни талон-торож қилган МЧЖ раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Прократура департаменти хабар бермоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бекобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда, “С.” ҳамда “Е” МЧЖлар томонидан “Сувоқова” ДУК Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси билан аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш юзасидан тузилган пудрат шартномасига асосан амалга оширилган ишлар бўйича тузилган ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиб, амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали “С.” МЧЖ томонидан 489 млн сўм, “Е” МЧЖ томонидан 233 млн сўм бюджет маблағлари талон-торож қилинганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан “С.” ва “Е” МЧЖ раҳбарлари ва бошқаларга нисбатан 167-моддаси (талон-торож қилиш), 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.