Ичимлик сувидан олинган 102 895 та синов таҳлилнинг 9 378 тасида сифатсизлиги аниқланган

Ичимлик сувидан олинган 102 895 та синов таҳлилнинг 9 378 тасида сифатсизлиги аниқланган

АОКАда ўтказилган брифингда Ичимлик сувини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи ўринбосари Ғайрат Раҳимов тизим фаолияти юзасидан маълумот берди.  

Маълум қилинишича, истеъмолчиларга етказиб берилаётган ичимлик сувидан олинган 102 895 та синов таҳлилнинг 9 378 тасида (9,1%) ичимлик сув сифати белгиланган санитария талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Шунингдек, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари асосида 2021 йилда ичимлик сув таъминоти ва оқова сув чиқариш объектларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш бўйича, жами 580 та қурилиш объекти мониторинг қилиниб, улардаги 731 дан ортиқ аниқланган камчилик жойида бартараф этилди.