Ички ишлар органларининг 7 нафар ходимига маҳбусларни қийноққа солгани учун чора кўрилган

Ички ишлар органларининг 7 нафар ходимига маҳбусларни қийноққа солгани учун чора кўрилган

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ахборот хизмати раҳбари Фотима Мадраҳимова маълум қилди.

Қайд этилишича, прокуратура органлари 11 та шикоят юзасидан Жиноят кодексининг 83-моддасининг тегишли бандларига асосан жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида қабул қилган. Ушбу қарорлар Омбудсманнинг назорат хатига асосан юқори турувчи прокуратура органлари томонидан бекор қилинган ва қўшимча текширув ўтказилган.

Мазкур шикоятлар юзасидан ўтказилган хизмат текшируви якунларига кўра 4 та ҳолатда ички ишлар органларининг 7 нафар ходимга нисбатан интизомий таъсир чоралари қўлланилган.