Ички ишлар вазирлигида қатор тайинловлар амалга оширилди

Ички ишлар вазирлигида қатор тайинловлар амалга оширилди

полковник
Саидов Олим Чорикулович

ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи ўринбосари – йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар О.Саидов ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.


полковник
Бердиалиев Бахтиёр Эркинович

ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи ўринбосари – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Б.Бердиалиев ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.


подполковник
Азизов Даврон Абдуганиевич

ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи ўринбосари – жамоат тартибини сақлаш хизмати бошлиғи вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.

Тайинловга қадар Д.Азизов ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи ўринбосари-ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

полковник
Орынбаев Аманбай Тлеубаевич

ИИВ Пробация хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар А.Орынбаев ИИВ Жамоат тартибини сақлаш хизмати бошлиғининг 1-ўринбосари лавозимида фаолият юритган.