Ички ишлар вазирлиги Straus House’дан жабрланганларни ҳудудлардаги тергов бўлимларига мурожаат қилишга чақирди

Ички ишлар вазирлиги Straus House’дан жабрланганларни ҳудудлардаги тергов бўлимларига мурожаат қилишга чақирди

Straus House МЧЖ таъсисчиси Иброҳим Исроиловга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан қўзғатилган жиноят иши бўйича Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов департаменти Straus House МЧЖ мансабдор шахслари томонидан содир этилган жиноят натижасида жабр кўрган фуқаролардан тергов органига мурожаат қилишни сўраган.

Тергов департаменти томонидан маълум қилинишича, ҳозирда Straus House МЧЖ мансабдор шахслари томонидан содир этилган жиноят натижасида жабр кўрган фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг ортиқча оворагарчиликларининг олдини олиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББ ҳамда вилоятлар ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармалари, шунингдек, республиканинг барча шаҳар ва туман ИИБлари ҳузуридаги Тергов бўлимларида тергов гуруҳлари ташкил этилган.

«Агарда сиз Straus House МЧЖ мансабдор шахсларининг жиноий хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган бўлсангиз, ўзингизга яқин бўлган ички ишлар бўлимига, шунингдек, Тергов департаментининг +998712314628 ва +998712336534 телефон рақамларига мурожаат қилишингизни сўраймиз», — дейилади Тергов департаменти маълумотида.

Маълумот учун, марказлашган тергов гуруҳи Тергов департаментида ташкил этилган.

Манзил: Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Юнус Ражабий кўчаси, 1-уй.

Марказлашган тергов гуруҳи раҳбари: Тергов департаменти катта терговчиси Утемуратов Азат Минажович.

Мурожаат учун телефон: +998982792580 ва +998712314128.

487