Ички ишлар вазирлиги деярли 110 млрд сўмга автозаклар ва бошқа транспорт воситаларини сотиб олди

Ички ишлар вазирлиги деярли 110 млрд сўмга автозаклар ва бошқа транспорт воситаларини сотиб олди

2021 йил бошидан буён ИИВнинг молиялаштириш ва моддий-техника таъминоти бош бошқармаси томонидан давлат харидлари доирасида 100 млрд сўмдан ортиқ пул маблағлари эвазига автомобиллар ва техника сотиб олиш бўйича бир қатор шартномалар тузилди. Бунга «Газета.uz» эътибор қаратди.

5 март куни ИИВ Kran va Maxsus Texnikalari МЧЖ билан ГАЗон НEХТ шассисига эга махсус 50 та махсус контингентларни ташувчи (автозак) транспорт воситасини сотиб олиш тўғрисида шартнома имзолади. Шартнома суммаси 23,96 млрд сўмни ташкил этди (битта автозак 479,2 млн сўм туради).

Бундан ташқари, 15 февралдаги шартномага мувофиқ, ИИВ UzAuto Trailer’дан 4×4 ғилдиракли формулага эга 16 та КАМАЗ (4326−1053−15) автофургонларини сотиб олди. Шартнома 9,77 млрд сўмни ташкил этди (битта фургон нархи 610,6 млн сўм).

Яна битта давлат хариди — махсус контингентларни ташувчи 50 та Isuzu NQR71 PL юк машиналари. Шартнома — 26,45 млрд сўмга тенг бўлди (битта юк машинасининг нархи 529 млн сўм).

ИИВнинг молиялаштириш ва моддий-техника таъминоти бош бошқармаси 16 февралдаги шартнома асосида, шунингдек, Самарқанд автомобиль заводи дилеридан 30 дона SAZ NP 26 автобусини 11 млрд сўмга (биттаси учун 368 млн сўм) сотиб олди. Шунингдек, 23,6 млрд сўмга (биттаси учун 358 млн сўм), худди шундай автобусларнинг ўриндиқсиз туридан 66 та сотиб олинган.