Ички ишлар вазирлиги раҳбариятида янги тайинловлар амалга оширилди

Ички ишлар вазирлиги раҳбариятида янги тайинловлар амалга оширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан Яҳёжон Артикбоевич Абдулхаков Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари – Тергов департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Aндижон вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Шунингдек, Нажмиддин Садирович Тўрахўжаев Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланиб, шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази директори лавозимидан озод этилди.