Ички ишлар вазирлиги тизимида қатор тайинловлар амалга оширилди

Ички ишлар вазирлиги тизимида қатор тайинловлар амалга оширилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида қатор тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда бугун, 20 сентябрь куни вазирлик Матбуот хизмати хабар берди

катта лейтенант
Тураханова Нилуфар Юсуповна

Ички ишлар вазирлиги Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси бошлиғи ўринбосари – Медиа марказ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Н.Тураханова ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси, Масс-медиа билан ишлаш гуруҳининг муҳим топшириқлар бўйича инспектори лавозимида фаолият юритган.

полковник
Мирсадиков Дилмурод Мирхамдамович

Тошкент шахар ИИББ бошлиғининг ўринбосари – ИИББ ҳузуридаги тергов бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Д.Мирсадиков Тошкент шахар ИИББ ҳузуридаги тергов бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

подполковник
Рахматуллаев Ғайратжон Тошхужаевич

Фарғона вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари-жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Ғ.Рахматуллаев Фарғона вилояти ИИБ бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

подполковник
Хужакулов Ойбек Алохонович

Наманган вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари-жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар О.Хужакулов Наманган вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари-ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

подполковник
Ибрагимов Шерзод Шокирович

Навоий вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари-жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Ш.Ибрагимов Навоий вилояти ИИБ бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

подполковник
Мавлонов Умиджон эсонкуло

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари-жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар У.Мавлонов Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

подполковник
Турдибаев Омирбай Кеулимжаевич

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Хўжайли тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар О.Турдибаев Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари-ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

подполковник
Яхёев элёр Бахтиёрович

Навоий вилояти ИИБ Зарафшон шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар э.Яхёев Навоий вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси бошлиғининг ўринбосари-коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

майор
Алламуротов Шерхон Йўллиевич

Сурхондарё вилояти ИИБ Жарқўрғон тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Ш.Алламуротов Сурхондарё вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари-ўзгалар мулкини талон-тарож қилишга қарши курашиш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.