Ички ишлар вазирлигининг яна бир ходими коронавирусдан вафот этди

Ички ишлар вазирлигининг яна бир ходими коронавирусдан вафот этди

Тошкент шаҳар Сергели тумани бўйича ИИО ФМБ Ахборот технологиялари, алоқа ва ахборотни ҳимоялаш гуруҳи катта мутахассис-мухандиси подполковник Тошев  Абдулазиз  Абдувахобович вафот этгани муносабати билан Ички ишлар вазирлиги марҳумнинг қариндош ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этди.

ИИВ матбуот хизматидан «Дарё»га маълум қилишларича, подполковник Абдулазиз Тошев бошқа касалликдан даволаниш мақсадида касалхонага ётқизилган, у даволаниш давомида коронавирусга ҳам тест топширган ва тест мусбат натижа берган.