ИИВ ахборот хизмати карантиндан сўнг болаларнинг масжидга катталар ҳамроҳлигида келиб-кетиши мумкинлиги ва бу борада ҳеч қандай чеклов бўлмаслигини билдирди.
"Ички ишлар вазирлиги масжидларга вояга етмаган фуқаролар ва болаларнинг ўз ота, ака-ука ва яқин қариндошлари ҳамроҳлигида намоз ўқиш учун эркин келиб-кетишлари мумкинлигини эслатиб, бунга қонунчилигимизда ҳеч қандай тақиқлар мавжуд эмаслигини алоҳида таъкидлайди.
Вазирлик ватандошларимизнинг дин эркинлиги соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ҳамда ушбу йўналишда бирор бир қонунга зид тўсиқлар ва сунъий чекловлар ўрнатилишига қарши курашишда давом этади", дейилади ИИВ баёнотида.