ИИБ: шифохонада беморнинг тилласи ечиб олинган

ИИБ: шифохонада беморнинг тилласи ечиб олинган

2021 йил 1 июнь куни Уйчи туманида яшовчи, 1993 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилган, дея хабар берди Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Ўша куни соат 10:00 ларда бирга яшовчи қизининг соғлиғи ёмонлашган боис туман шифохонасининг болалар бўлимига даволаниш мақсадида борган. Даволаниш хонасида ухлаб ётган вақтида аёлнинг ўнг қулоғида бўлган бир дона нархи 750.000 сўмлик тилла балдоғини шу ҳонада бирга даволанаётган, 1996 йилда туғилган аёл ўғирлаб олганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Суриштирув ишлари давомида гумондор шахс 31 май куни соат 16:00 ларда ўзи билан бир хонада даволанаётган, яна бир аёлнинг стол устида турган кармони ичидан 240.000 сўм пулларини ўғирлаб олганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.