Тошкент вилояти ИИББ Ўзбекистон фуқароларини ижтимоий тармоқларда тарқалаётган яна бир ёлғон хабардан огоҳ қилди.
"Ҳозирда интернетда тарқалаётган "Табриклаймиз, сиз ютдингиз, бир неча вақт ажратиб ютуқ соҳиби бўласиз" каби ҳар хил алдовларга учманглар. Булар ҳаммаси фирибгарлик, ҳозирда тарқалаётган интернет орқали ҳисобингиздан пул ечиб олишнинг бир йўли", - дейилади хабарда.