ИИББ Тошкентдаги тунги отишмалар бўйича изоҳ берди

ИИББ Тошкентдаги тунги отишмалар бўйича изоҳ берди

Тошкент шаҳрида бир неча кундан бери тунда содир бўлаётган отишма товушлари аҳолининг тинчини бузаётгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалди.

Пойтахт аҳолиси бу борада турли тахминларни билдирмоқда. Улар орасида туғилган кунни нишонлаш, ҳайвонларни отишдан тортиб, “Толибон”нинг ғалабасини нишонлашгача бўлган вариантлар бор. Айримлар ҳатто Калашников автомати ўқдонидек 30 тадан ўқ узилаётганини ҳам тасдиқлашган.

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати ҳолатга изоҳ берди.

“Отишма товушлари ҳақида тарқаётган ҳақида тарқаётган хабарлар бўйича текширув ўтказилди. Aксарият ҳолатларда бу каби товушлар туғилган кунларни нишонлаш билан боғлиқ. Текширув натижаларига кўра тегишли чоралар кўрилади”, - дейилади хабарда.