ИИВ фуқароларга дала ҳовлиларга бормасликни тавсия қилди

ИИВ фуқароларга дала ҳовлиларга бормасликни тавсия қилди

ИИВ Хавфсиз туризмни таъминлашни мувофиқлаштириш бошқармаси Республикамиз ҳудудида коронавирус тарқалишининг олдини олиш, санитария-эпидемиологик вазиятнинг барқарорлигини ҳамда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, Тошкент вилояти ва республикамизнинг бошқа ҳудудларида хусусий тартибда ижарага берилаётган дала ҳовлиларга бормасликни сўради.

Дала ҳовлиларнинг қисқа муддатларга ижарага берилиши, уларга турли ҳудудлардан фуқароларнинг ташриф буюриши, аксарият дала ҳовлиларда дезинфекция тадби рлари талаб даражасида олиб борилмаслиги ва санитария-эпидемиология қоидаларига риоя қилинмаслиги каби ҳолатлар ушбу жойларда вирусли инфекциялар юқиши ва тарқалишининг юқори хавфини келтириб чиқаради.

"Карантин вақтида энг хавфсиз жой ўзингиз яшаб турган уйингиз эканлигини унутманг!" дейилади хабарда.