Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ИИВ тармоқда радикал ғоялар тарқатилаётганидан огоҳлантиради
29.10.2020 17:36,  
365

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги айни кунларда ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида турли радикал, диний экстремистик ва ислом динига ёт ғояларни тарғиб қилувчи маълумотлар тарқалаётганидан огоҳлантирди.
 
"Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига турли радикал, диний экстремистик ва ислом динига ёт бўлган ғояларни тарғиб қилувчи маълумотларни тайёрлаш, сақлаш ва тарқатиш Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 156-модда (Миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш), 244 прим 3-модда (Диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш) ларида белгиланган жавобгарликка тортилишига сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантирамиз.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини (журналист, блогер ва фуқаролар) омма эътиборига ҳавола қилинаётган маълумотларни аввало қонунга хилоф эмаслигини ўрганиб чиқишингизни сўраймиз", дейилади ИИВ хабарида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан