ИИВ ходимларидан жабр кўрганлар учун ишонч рақами ишга туширилди

ИИВ ходимларидан жабр кўрганлар учун ишонч рақами ишга туширилди

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов муҳим огоҳлантириш билан чиқди.

Унга кўра, агарда сиз ички ишлар органлари ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ҳақида маълумотга эга бўлсангиз ёки жабр кўрган бўлсангиз зудлик билан 1102 ишонч рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Маълум қилинишича, мурожаат қилган фуқаронинг шахси сир сақланади.

Эслатиб ўтамиз, сўнги бир ҳафта давомида ИИВ ходимлари томонидан содир этилган хатти-ҳаракатлар жамоатчиликнинг қаттиқ эътирозларига сабаб бўлди.