“Оҳангарон шаҳрида ИИБ ходимлари бир гуруҳ шахслар ёрдамида ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлишмоқда” изоҳи билан тарқатилган видео хабар юзасидан расмий муносабат билдирилди.
Мазкур ҳолат Тошкент вилояти ИИББ назоратига олинди. Ўрганиш олиб борилмоқда. Ҳолатга ойдинлик киритилиб, тўлиқ ахборот берилади.