ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси ахборот хизмати дастлабки расмий муносабатини билдирди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 26 апрель куни соат 22:30ларда Андижон шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ ходими Х.Анваров Андижон шаҳар, Бобур шоҳ кўчасида жойлашган "Гумбаз" жоъме масжиди атрофида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида хизмат олиб бораётган вақтида "Дамас" русумли автомобиль ҳайдовчисини тўхтатган. Ўзаро мулоқот вақтида ҳайдовчи томонидан ЙПХ ходимининг бодикамера мосламаси бўлмаганлиги ва ходимнинг муомала маданиятига эътироз билдирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.