Ижтимоий тармоқда тарқалган, Юқоричирчиқ туманида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот

Ижтимоий тармоқда тарқалган, Юқоричирчиқ туманида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот

Дастлабки маълумотларга кўра, 2021 йил 9 декабрь куни соат 07:30 ларда, Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани ҳудудидан ўтган "Тошкент-Олмалиқ" автомобиль йўлининг 36-километрида, туманли об-ҳаво шароитида, йўлнинг кўриниш масофаси камлиги сабабли бир йўналишда олдинма-кетин ҳаракатланиб келаётган:

- "Damas";

- "Nexia";

- "Spark";

- "Nexia-3" русумли автомобиллар ҳамда "Isuzu" русумли автобус иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Тўқнашув натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Юқоричирчиқ тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан ҳодиса жойида суриштирув олиб борилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан йўлларда эҳтиёткор бўлишларини, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишларини, қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.