Ижтимоий тармоқда «Тошкент вилоятида бўлган воқеа» сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан маълумот

Ижтимоий тармоқда «Тошкент вилоятида бўлган воқеа» сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 28 июль куни Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар ҳудудида ўтказилган назорат-рейд тадбирлари давомида, М.Улуғбек кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими А.Исмоилов томонидан “OʼZTEMIRYOʼLMASHTAʼMIR” унитар корхонасига тегишли бўлган «Малибу» русумли автомобиль ҳайдовчиси ҳаракат вақтида хавфсизлик камаридан фойдаланмаганлиги сабабли тўхтатилган.

Текширув давомида транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи барча ҳужжатлар ҳайдовчининг ёнида бўлган.

Ҳайдовчига нисбатан МЖтКнинг 125-моддаси 1-қисмга (хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларини бузиш) асосан EV-21 церийали 10-972827 рақамли электрон шаклдаги баённома расмийлаштирилган.

ИИББ Ахборот хизмати

Маъмурий баённомани расмийлаштириш жараёнида ЙПХ ходимининг командири алоқага чиқиб, кўп ушлаб турмаслигини, ҳайдовчига нисбатан «хушмуомала»да бўлишини айтиб, транспорт воситасини қўйиб юборишини айтган. Шундан сўнг ҳайдовчи ҳаракатни давом эттирган.

Ушбу ҳолатда (рация орқали боғланган) 2-минтақавий ҳудуд ЙПХ отряди командири амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабларини бузганлиги учун интизомий жазоланди.

Ўз обуначилари бўлган саҳифалар эгаларидан ижтимоий тармоқларга чиқарилаётган турли ҳолатлар, тўлиқ таҳлил қилинмаган, ойдинлик киритилмаган, маълумотларни тарқатмасликларини сўраймиз.

ИИББ Ахборот хизмати