Ижтимоий тармоқдаги кар-соқов қиз ва йигит ўртасидаги жанжалга масъуллар изоҳ берди

Ижтимоий тармоқдаги кар-соқов қиз ва йигит ўртасидаги жанжалга масъуллар изоҳ берди

Ижтимоий тармоқ ва мессенджерларда жисмоний имкониятлари чекланган (кар-соқов) қиз ва йигит ўртасидаги келишмовчилик видеоси тарқалди.

 Мазкур видео Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўрганилибди, қуйидаги маълумот берилди. 

 Жанжаллашган фуқароларнинг шахслари аниқланди. Маълум бўлишича, жорий йилнинг 20 август куни тахминан соат 08.00 да Чилонзор тумани Шарқ маҳалласи ҳудудида 22 ёшли М.М. ва 27 ёшли У.К. ўртасида пул сабабли жанжал келиб чиққан. Бадан шикастлари оғирлиги даражасини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертиза тайинланди. Тергов олди текшируви натижаларига кўра зарур чоралар кўрилади.