Ижтимоий тармоқларда «Депутат ва ИИБ ўртасида жанжал» номили видео лавҳа тарқалди (видео)

Ижтимоий тармоқларда «Депутат ва ИИБ ўртасида жанжал» номили видео лавҳа  тарқалди (видео)

Маълумки Республика бўйлаб ўтказилаётган Давлатимиз Мустақиллигининг ўттиз йиллигига бағишланган байрам тадбирларида жамоат тартибини сақлаш, карантин қоидаларига риоя қилиниши ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш вазифаси ички ишлар органлари ходимларининг зиммасига катта масъулият юклайди.

2021 йилнинг 28 август куни Ўртачирчиқ тумани «Амфитеатр» мажмуаси биносида ҳам Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг ўттиз йиллигига бағишланган байрам тадбири ташкил этилган.

Тадбирда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш, байрам тадбирига келган шахсларни карантин қоидаларига амал қилган ҳолда тиббий ниқобда киришларини назорат қилиш бўйича Ўртачирчиқ тумани ИИБ ходимлари хизматга жалб этилган.

Хизматдаги ходимлар томонидан байрам тадбирига келган Ф.Бабашева ва Ж.Тўлагановлар тиббий ниқобсиз бўлганлиги сабабли кириш йўлагида тўхтатилган ва карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда ҳимоя ниқобини тақиб киришлари ҳақида айтилган.

Шунда улар ўзларини депутат деб оғзаки равишда таништирганлар ва карантин қоидаларига амал қилишдан бош тортиб, ходимларнинг қонуний талабларини бажармаганлар.

Манба: Интернет

Жараёнда Ф.Бабашева ўзининг депутат эканлигини ва дахлсизлик ҳуқуқи борлигини пеш қилиб, хизмат вазифасини бажараётган ИИБ ходимларини «Шармандалар» деб камситган ва ушбу жараёнини тўғридан-тўғри 7 дақиқа 53 сония давомида видео тасвирга олиб онлайн тарзда “Fecebook” ижтимоий тармоғига узатган.

Мазкур ҳолат юзасидан воқеа иштирокчиларининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида тўпланган ҳужжатлар тегишлилиги бўйича прокуратура органларига юборилган.

Шу ўринда ушбу ҳурматли депутатларимиздан жамоат тадбирларида белгиланган карантин ва тартиб қоидаларга тўлиқ риоя этишларини ҳамда хизмат вазифасини олиб бораётган ички ишлар органлари ходимларига бўйсунмасликни тарғиб қилиш амалиётидан воз кечишларини сўраймиз.

Бобур Туляганов

ИИББ Ахборот хизмати раҳбари.