Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ижтимоий тармоқларда электр энергиясининг 200 кВтдан ортган қисми учун 7500 сўмдан тўловлар амалга оширилиши ҳақида хабарлар тарқалди
27.05.2022 14:10,  
9

Ижтимоий тармоқларда фойдаланилган электр энергиясининг 200 кВтдан ортган қисми учун 7500 сўмдан тўловлар амалга оширилиши ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги расмий муносабат билдирди.

Айрим ижтимоий тармоқларда “1 ой давомида фойдаланилган электр энергиясининг 200 кВтдан ортган қисми учун фойдаланилган ҳар бир кВт электр энергиясига 7500 сўм миқдорида тўловлар амалга оширилади” мазмунида хабар тарқатилмоқда.

Ҳурматли истеъмолчилар, ушбу маълумот мутлақо ёлғон ҳисобланиб, бу каби тасдиқланмаган хабарларга ишонмаслигингизни сўраймиз.

Шуни қўшимча қиламизки, айни кунларда аҳоли ва иқтисодий тармоқларини сифатли ва узлуксиз электр энергияси ҳамда табиий газ билан таъминлаш мақсадида энергетика соҳасини ислоҳ қилишга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархлари ва тарифларини ўзгартириш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси иш жараёнида ва ҳужжатнинг лойиҳаси муҳокама учун regulation.gov.uz га жойлаштирилади ва барчанинг фикр ва таклифлари кўриб чиқилади.

Шу билан бир қаторда, ижтимоий тармоқ админларидан бу каби асоссиз ва тасдиқланмаган хабарларни тарқатганлик учун тегишли қонунчилик ҳужжатларида жавобгарлик белгиланганлигини эслатиб ўтамиз.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан