Ижтимоий тармоқларда “Икки эр, қолган болалар ва ўликларнинг тирилиши. Бизнинг рўйхатга олиш идораларимиздан мўъжизалар” сарлавҳаси остида my.gov.uz порталининг Оила бўлимидаги маълумотлар нотўғрилиги юзасидан танқидий хабар эълон қилинди.
Мурожаатга жавобан Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази шуни маълум қиладики, Ягона интерактив давлат хизматлари портали фойдаланувчисининг шахсий кабинетидаги Оила бўлими маълумотлари Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг ахборот тизими орқали реал вақтда идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан олинади.
Шуни инобатга олиб, ФҲДЁ (ЗАГС) тизимидаги маълумотлар ЯИДХПга ўзгарган ҳолда ёки нотўғри келиши мумкин.
Ҳозирги вақтда ФҲДЁ ягона электрон архив базасида фойдаланувчиларнинг Оила бўлимида аниқланган хатоликларни тузатиш бўйича тегишли техник ишлар олиб борилмоқда.