Ижтимоий тармоқларда "Наманганда шундай маскан бор экану биз билмай юрган эканмиз" сарлавҳаси остидаги хабарнинг тарқалишига нима сабаб бўлди?

Ижтимоий тармоқларда

Ижтимоий тармоқларда "Наманганда шундай маскан бор экану биз билмай юрган эканмиз" сарлавҳаси остидаги хабарнинг тарқалишига нима сабаб бўлди? Расмийлар ҳолат юзасидан изоҳ берди.  

Маълум қилинишича, Намангандаги Рим номли тунги клубнинг Facebook'даги саҳифасига беҳаё тасвирлар асосида яратилган реклама жойлаштирилган. Бу хабар эса рекламадаги ўзбек миллий менталитетига ёт бўлган ахлоқсизликни тарғиб қилишга қаратилганини танқид остига олган. Pеклама ижтимоий тармоқнинг кўплаб фойдаланувчилари ўртасида муҳокамалар ва норозиликларни келтириб чиқарган. Шу сабабдан Наманган вилояти Ички ишлар Бошқармаси Жиноят қидирув бўлими ходимлари тезкор суриштирув ўтказган.  

Aниқланишича, 10 март куни ижтимоий тармоқларда тарқалган рекламада 13 март куни бўлиб ўтадиган шоу тўғрисида маълумот берилган. Ресторан маъмурларининг хабар қилишича, реклама омма эътиборини жалб қилиш учун суратга олинган. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.  

Рестораннинг иш юритувчиси бўлган 25 ёшли йигитнинг сўзларига кўра, ушбу ролик фақатгина реклама учун тасвирга олинган:

Видео тасвирчиларни чақирган эдим. Бу тасвирлар уларнинг ғояси асосида суратга олинган. Бу қадар шов-шувга ва норозиликларга сабаб бўлишини кутмаган эдик. Келгусида бу каби хатоларга йўл қўймасликка ҳаракат қиламиз.