Ижтимоий тармоқларда "Ўрта Чирчиқ туманлик аёлни фарзанди вакцина олгандан кейин вафот этгани айтилмоқда..." деб номланган видео тарқалди

Ижтимоий тармоқларда

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида яшовчи аёл Т.Қ.нинг мурожаати тарқалди. Унда фуқаро фарзанди С.Қ.нинг тиббий кўрикдан ўтказилмасдан эмлангани, натижада аҳволи оғирлашиб вафот этгани ҳақида айтади.

Мазкур ҳолат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан назоратга олинди. Вазиятни ўрганиш мақсадида тезкор гуруҳ тузилиб, Ўрта Чирчиқ туманига юборилди. 

Ўрганишлар натижаси ҳақида батафсил маълумот берамиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Матбуот хизмати.