Ижтимоий тармоқларда “Қаршида стоянкада ҳайдовчининг тоби қочди” сарлавҳали Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари иштирокида видеолавҳа тарқалмоқда.

Ҳолат юзасидан маълум қиламизки, жорий йилнинг 5 июль куни Қашқадарё вилояти ИИБ ЙПХ инспектори катта сержант О.Турсунов Қарши шаҳар А.Темур кўчасида Қарши шаҳар Педагогика коллежи рўпарасида пиёдалар йўлакчаси устида О.О. бошқарувидаги “Нексия” русумли д/р 70 A 485 NA бўлган автомашина пиёдалар ўтишига халақит қилиб турганлиги учун қоидабузарликни тегишили тартибда расмийлаштириш жараёнида, автотранспорт ҳайдовчиси ички ишлар органи ходимининг қонуний талабларига бўйсунмасдан, ҳужжатларни тақдим этмасдан, транспортда бирга бўлган О.О.нинг хотини Х.Ш. ва ўғли Т.С. билан биргаликда жанжал кўтариб атрофдагиларни эътиборини жалб қилишган.

Аёл кишининг бақириқларига тўпланган фуқаролар, ходимларнинг фаолиятига қаршилик кўрсатишган, шу жараёнда жанжалдан фойдаланиб ҳайдовчи автотранспортига миниб воқеа жойидан яширинган.

Ҳозирда жанжал иштирокчиларининг барчаси аниқланиб, тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ходимларнинг ҳаракатларига қонуний баҳо бериш учун хизмат текшируви тайинланган.