Ижтимоий тармоқларда "Спортчи йигитнинг онаси Президентга мурожаат қилди" номли видеохабар тарқалди

Ижтимоий тармоқларда

Бош прокуратура ахборот хизмати хабар беришича, видеода кўрсатилган ҳолатлар юзасидан жорий йил 29 май куни Денов тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Тергов давомида 4 нафар шахс Жиноят кодексининг 277-моддаси, 1 нафар шахс ушбу Кодекснинг 104, 277-моддалари билан айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, барчасига "қамоққа олиш" эҳтиёт чораси қўлланилган. 

Тергов ҳаракатлари тамомланиб, 5 нафар шахсларга нисбатан бўлган жиноят иши 09.09.2021 йилда мазмунан кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Денов туман судига юборилган.

Шунингдек, жиноят ишининг 2 нафар айбланувчиларга нисбатан бўлган қисми алоҳида иш юритувига ажратилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.