Kapital.uz нашри Netblock хизмати ёрдамида 3 ноябрь оқшомида Ўзбекистонда ижтимоий тармоқларни блоклаш қанчага тушганини маълум қилди.
3 ноябрь кечки вақтда Ўзбекистонда Telegram, Instagram ва YouTube'нинг ишлаши расман чекланди. Хизматлар фақат икки соат атрофида чекланган эди. Шундан сўнг мамлакатдаги чекловлар босқичма-босқич бекор қилинди, “Ўзкомназорат” раҳбари нотўғри ва келишилмаган ҳаракатлари учун ишдан бўшатилди.
Netblock хизмати маълумотларига кўра, республикада 2 соатлик блокировка ҳукуматга 259,1 минг долларга тушган.