Икки ўқувчи қиз «ТикТок» учун бутун бошли фермани ёқиб юборди

Икки ўқувчи қиз «ТикТок» учун бутун бошли фермани ёқиб юборди

Россиянинг Перм ўлкаси, Нитвенский туманида яшовчи икки ўқувчи қиз «ТикТок» тармоғига видео суратга олиш учун фермани ёқиб юборди. Бу ҳақда  РИА Новости хабар қилди.

Қизлар сомонни ёқиш жараёнини видеога олишган, аммо кейин улар ёнғинни тўхтатишни имкони бўлмаган. Оқибатда 200 тонна сомон, шунингдек ферма ёниб кетган.

Ўт ўчирувчилар ёнғинни ўчиришган. Ёнғин натижасида 150 минг рубл қийматдаги мол-мулк йўқ куйиб кул бўлган.

Қизлар воқеа жойидан қочиб кетишган, аммо маҳаллий полиция ходими уларнинг шахсини аниқлашга муваффақ бўлган.

Қизларнинг ота-оналарига нисбатан «вояга етмаганларни тарбиялаш вазифаларини бажармаганлиги» бўйича маъмурий баённомалар тузилган.