Икки вилоятда қуёш фотоелектр стансиялари қурилади

Икки вилоятда қуёш фотоелектр стансиялари қурилади

Мазкур лойиҳалар Ўзбекистон Ҳукуматининг яқин 10 йил ичида қуёш электр станциялари улушини 5 ГВт.гача ошириш бўйича энергетика стратегиясига киритилган.

Икки вилоятда қуёш электр станциялари қурилиши учун инвесторлар аниқланмоқда. 15 нафар инвестор Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳар бирининг қуввати камида 200 МВт бўлган иккита қуёш фотоэлектр станциялари қурилиши лойиҳалари бўйича тендерда ғолиб чиқиш учун беллашади, деб хабар берди Энергетика вазирлиги матбуот-хизмати.

Самарқандда қуёш электр станцияси қуриш учун президент қарори имзоланди
Тендер иштирокчиларидан таклифлар (қийматга оид)ни кўриб чиқиш натижалари бўйича ушбу икки Лойиҳа бўйича мустақил электр энергияси ишлаб чиқарувчилари сифатида иккита қуёш фотоэлектр станцияларини лойиҳалаштириш, ишлаб чиқиш, молиялаштириш, қуриш ва ишга тушириш билан шуғулланувчи ғолиб инвесторлар аниқланади.