Икки вилоятга янги ИИБ бошлиғи тайинланди

Икки вилоятга янги ИИБ бошлиғи тайинланди

Полковник Тасбаев Азат Дамирович — Навоий вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар А.Тасбаев Андижон вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Полковник Рахматуллаев Аюбхон Тошхужаевич — Андижон вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар А.Рахматуллаев ИИВ Молия ва моддий-техника таъминоти департаменти бошлиғи лавозимида фаолият юритган.